Исроил Ғазонинг маълум ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлди — Доналд Трамп

Исроил Ғазонинг маълум ҳудудларидан қўшинларни олиб чиқишга рози бўлди — Доналд Трамп

АҚШ президенти бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида маълум қилди ва унга Исроил қўшинлари чиқариладиган ҳудудлар харитасини илова қилди.

«Музокаралардан сўнг Исроил ўз қўшинларини биз кўрсатган дастлабки чекиниш чизиғига олиб чиқишга рози бўлди. Бу ҲАМАСга ҳам етказилди. Агар ҲАМАС келишувни тасдиқласа, ўт очишни тўхтатиш режими дарҳол кучга киради, гаровдагилар ва маҳбуслар алмашинуви бошланади ҳамда навбатдаги чекиниш босқичи учун шароит яратилади. Бу эса бизни ушбу 3000 йиллик фожиани якунлашга яқинлаштиради», — деб ёзди Трамп.

Исроил бош вазири эса гаровдагиларни озод қилиш бўйича музокаралар Мисрда ўтказилишини маълум қилди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: