«Каннаваронинг маоши ҳақидаги хабарлар шиширилган»

Журналист ва шарҳловчи Ориф Толипов ўз телеграм-каналида Ўзбекистон миллий жамоасига мураббий бўлиши кутилаётган Фабио Каннаваронинг маоши ҳақида маълумот берди.
«Инсайдчилик билан шуғулланмайман, лекин эшитиб қолдим, айтмасам бўлмас: Каннаваронинг маоши ҳақидаги шу вақтгача чиққан хабарларларда рақам анча шиширилган ва реал музокаралардаги рақамлар билан катта тафовутда экан. Хуллас, бу унча кўп нарсани ўзгартирмаса ҳам, Фабио ва штабининг маоши 4 миллиондан анча кам бўлар экан.
Ўша гап, яхшироғини кутган бўлсакда, нима ҳам қиламиз, қарор қабул қилинган бўлса, гап миллий жамоа ҳақида-ку. Омад тилаб мухлислик қиламиз», – деб ёзди Толипов.
Аввалроқ, 52 ёшли италиялик Каннаваро юртимизда йилига 4 миллион евро ишлаб олиши ҳақида маълумот берилган эди.