Меркел Полша ва Болтиқбўйи давлатларини айблади

Полша, Эстония, Латвия ва Литва 2021 йилда Россия билан музокараларни тўхтатди. Биз Европа Иттифоқи номидан гапирмоқчи эдик. Аммо Путин билан тўғридан-тўғри музокара ўтказа олмаслик “Украинадаги урушга олиб келди” – Меркел
Меркел амалда Полша ва Болтиқбўйи давлатларини ўз позицияси туфайли Украинадаги урушда айблади. Германиянинг собиқ канцлери 2021-йилда у Путин билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишни таклиф қилганини, бироқ Европа Иттифоқининг айрим давлатлари бунга қарши чиққанини айтди.
Меркелнинг сўзларига кўра, мулоқотнинг йўқлиги “воқеаларнинг бошқача ривожланишига сабаб бўлган”. Энди, дея қўшимча қилди у, «биз тинчликка эришиш учун қандай позицияни эгаллашни ўйлаб кўришимиз керак». Айни пайтда у Европа ҳақиқий тўхтатувчи бўлиб қолиши ва Украинани қўллаб-қувватлашда давом этиши керак, деб ҳисоблайди.