“ХАЛҚ ПОДАГА АЙЛАНМОҚДА…”

“ХАЛҚ ПОДАГА АЙЛАНМОҚДА…”

Эстраданинг ҳаёсиз юмористик концертларида ётиб қолгунча қаҳқаҳа отётган оломон ва бундай аҳмоқона ҳайвоний кишнашга ўхшаб кетадиган кулгини миллионлаб телевизорларда кўпайтириб тарқатилиши, уятини йўқотган қизларнинг телевизорга чиқиб олиб ўзларининг ишқий саргузаштлари лаззатларини ҳикоя қилишлари, мактабларда адабиёт дарси қисқартирилганини кўриб, эшитиб – менда кимнидир халқни подага айлантиришни жуда-жуда истаётгандек тассурот уйғотади… Биз ақл бовар қилмас ахлоқсизлик, разолат, ичкиликбозлик, ғийбатларга йўл очиб, ҳар қандай буюк ақл-идрок эгасини бешикдаёқ бўғиб ўлдиришга қодир бўлиб боряпмиз… Халқнинг аксарияти эса бу палағда ва сасиган хўракни хурсандлик билан ҳазм қилиб юбормоқда.
Олег Басилашвили. Из книги «Неужели это я?! Господи…»
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: