Япония 55 йиллик рекордни ҳеч кимга бермаяпти

Япония 55 йиллик рекордни ҳеч кимга бермаяпти

Японияда ёши 100 дан ошган одамлар сони деярли 100 000 кишига етди — мамлакат узоқ умр кўрувчилар сони бўйича кетма-кет 55 йилдан буён рекордни ушлаб келмоқда.

Уларнинг катта қисми (88%) аёллардир. Энг кексаси 114 ёшли Шигеко Кагава, энг кекса эркак эса 111 ёшли Киётака Мизуно.

Бундай узоқ умр кўриш кўп жиҳатдан соғлом овқатланиш билан боғлиқ: японлар қизил гўшт, шакар ва тузни камроқ, балиқ ва сабзавотларни эса кўпроқ истеъмол қилишади, бунинг натижасида мамлакатда юрак-қон томир касалликлари ва саратоннинг кенг тарқалган шакллари хавфини оширадиган семириш даражаси ҳам пастдир.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: