1371 метр чуқурликдан бошланадиган афсона

27 сентябр куни Тошкентдаги Алишер Навоий кино саройида “Тошкент минерал сувининг афсоналари ва сирлари” ҳужжатли фильми намойиш этилди.
Фильмда 1371 метр чуқурликдан олинадиган, таркибида кальций, магний, кремний каби табиий элементлари бор шифобаҳш сув ҳақида сўз боради. Фильмни таниқли режиссёр Сардор Исхаков суратга олган бўлиб, унда тарихчилар, олимлар, тиббиёт мутахассислари ушбу табиий маҳсулот бўйича ўз билган ва эшитганлари хусусида гапириб берганлар.
Тошкент суви — оддий шиша ичидаги сув эмас. Бу тарих, хотира ва табиатнинг соф тиниқ илҳомидир.