Илҳом Алиев Владимир Путинни туғилган куни билан қутлади

7-октябрь куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Россия Президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилган. Суҳбатда Алиев Россия Президентини туғилган куни билан табриклаган. Телефон суҳбати давомида томонлар Озарбайжон ва Россия ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашган.