Лондонда ўғирланган 40 минг телефон Хитойга жўнатилган

Лондонда ўғирланган 40 минг телефон Хитойга жўнатилган

Буюк Британия полицияси мамлакатдан Хитойга 40 мингга яқин ўғирланган мобил телефон юборган халқаро жиноий гуруҳни фош этди. Лондон ва Ҳертфордширдаги 28 манзилда ўтказилган рейдлар давомида 18 киши ҳибсга олинди, 2 мингдан ортиқ телефон топилди.

Тергов бир жабрланувчининг ўғирланган iPhone’ини кузатиши орқали бошланган. Телефон Лондон яқинидаги омборга олиб борилгач, полиция у ердан яна юзлаб қурилмаларни топди ва бу ҳолат халқаро контрабанда тармоғини фош қилди.

Қўлга олинганлар орасида икки афғон ва бир ҳинд фуқароси бор. Улар ўғирланган мол-мулкни яширишда айбланмоқда. Кейинги рейдларда яна 15 киши, асосан аёллар, ҳибсга олинган.

Полиция бу гуруҳ Лондондаги телефон ўғриликларининг 40 фоизигача жавобгар бўлиши мумкинлигини айтмоқда. Мутасаддилар ўғирланган iPhone’ларнинг кўпи Хитойда қиммат нархда сотилаётгани, бу эса жиноятни фойдали бизнесга айлантираётганини таъкидлади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: