Мбаппе укасининг «ПСЖ» дарвозасини ишғол қилганига муносабат билдирди

Мбаппе укасининг «ПСЖ» дарвозасини ишғол қилганига муносабат билдирди

18 ёшли Этан Мбаппе Лига 1 доирасидаги «Пари Сен-Жермен»га (1:1) қарши ўйинда гол уриб, «Лилль»ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

Ёш ярим ҳимоячи 81-дақиқада захирадан майдонга тушди ва 85-дақиқада собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Эътиборлиси, ўйинни Килиан Мбаппе трибунадан кузатиб борди.

Учрашув якунланганидан кўп ўтмай, Мадриднинг «Реал» клуби форварди ижтимоий тармоқларда пост қолдирди: «Ақлдан оздирадиган сценарий,» – деб ёзди катта Мбаппе укасининг хурсандчилиги акс этган суратни илова қилиб.

Этан ҳам Килиан каби 2024 йилнинг ёзида «ПСЖ»ни тарк этганди. Парижликлар билан ўйиндаги гол хавбек учун профессионал фаолиятидаги иккинчи гол бўлди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: