Мисрда Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар бошланди

Мисрда Исроил ва ҲАМАС ўртасида музокаралар бошланди

Мисрда Исроил ва ҲАМАС ўртасида Ғазо секторидаги урушни якунлаш ва асирларни қайтариш бўйича музокаралар бошланди, деб хабар бермоқда Bild.

Нашрнинг манбаларига таяниб хабар беришича, бу билвосита музокаралар бўлиб, воситачиликни Миср ва АҚШ, хусусан, Доналд Трампнинг махсус вакили Стив Уиткофф амалга оширмоқда.

«Музокараларда асирлар ва маҳбусларни алмашиш, шунингдек, ўт очишни вақтинча тўхтатиш масалалари муҳокама қилинмоқда», — деди Bild манбаси.

Исроил делегациясига Стратегик масалалар вазири Рон Дермер, ҲАМАС томонига эса гуруҳнинг хориждаги етакчиларидан бири Халил ал-Ҳайя бошчилик қилмоқда. Музокараларда, шунингдек, Германия ва Қатардан ҳам дипломатлар иштирок этмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: