Путин Жанубий Кореяга бормайди

Путин Жанубий Кореяга бормайди

Путин Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиш учун Жанубий Кореяга бормайди, деб хабар бермоқда Yonhap

Хабар берилишича, Россия президенти саммитга мамлакат бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук бошчилигидаги делегацияни юбориш ҳақида буйруқ берган.

«АҚШ президенти Доналд Трамп эса саммит арафасида Жанубий Кореяга ташриф буюришни режалаштирган, аммо анжуман бошланишидан олдин ушбу мамлакатни тарк этиши мумкин», дея ёзмоқда Yonhap манбаларига таяниб.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Доналд Трамп ва Си Жинпин 31 октябр — 1 ноябр кунлари Жанубий Кореяда ўтказиладиган Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти саммитида қатнашиши ва икки томонлама учрашув ўтказиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: