Хитойдаги қаровсиз конда 5 киши ҳалок бўлди

Хитойдаги қаровсиз конда 5 киши ҳалок бўлди

Хитой шарқида, Фуцзянь провинциясидаги Юси округида қаровсиз қолган конга кириб кетган 5 нафар инсоннинг ҳалок бўлгани тасдиқланди, дея хабар беради Синьхуа.

Якшанба куни тахминан соат 9:50 да ёнғин ва қутқарув хизмати туман бўлимига Банмиан шаҳридаги конга беш киши кириб кетгани ва улар билан алоқа узилгани ҳақида хабар келиб тушган. Воқеа жойига зудлик билан қутқарВоқеа сабабларини аниқлаш учун тергов ишлари бошланган.ув гуруҳлари юборилиб, қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилди.

Соат 13:20 да уларнинг бештаси топилиб, шифохонага етказилган. Бироқ, орадан бир ярим соат ўтгач, барчаси вафот этди деб эълон қилинди.

Воқеа сабабларини аниқлаш учун тергов ишлари бошланган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: