Эронда аёллар учун ҳижоб ўраш мажбурияти бекор қилинди

Бу ҳақда Эроннинг Мақсадга мувофиқликни баҳолаш кенгаши аъзоси Муҳаммадризо Баҳонар маълум қилди.
«Юридик нуқтаи назардан энди ҳижоб ҳақидаги қонунга амал қилиш шарт эмас. Эрон ҳудудида ҳижоб ўраш бўйича қонуний мажбурият йўқ ва бу ҳолат ҳеч қандай жарима ёки бошқа ҳуқуқий оқибатларга олиб келмайди», — деди у журналистларга.
Таъкидлаш жоизки, Эронда ҳижоб ҳақидаги қонуннинг ўзи эмас, балки унинг аёллар ва қизлар учун мажбурий бўлиши талаби бекор қилинди. Эндиликда аёллар ҳижобда бўлиш ёки бўлмасликни танлаш эркинлигига эга ҳисобланади.
Оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, бу қарор қисман мамлакатда юз берган бир неча норозилик тўлқинлари, шунингдек, Исроил ва АҚШ билан зиддиятлар фонида Эрон ҳукуматининг жамиятни радикаллаштирмаслик истаги билан боғлиқ.