Роналду ҳаётидаги кўпчилик билмаган детал айтилди

«Интер» президенти Жузеппе Маротта Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.
«Ювентус»да Криштиану Роналду билан ишлаш бахтига муяссар бўлдим. У бошқалардан фарқ қиларди – ҳатто сувли шишаларни ҳам таҳлил қиларди. У шишани олиб, шифокорнинг олдига борар ва унинг ичида нима борлигини, хусусиятларини сўрарди. У ҳали ҳам топ-даражада қолмоқда, бу шу каби вазиятлар туфайли,» – деди Маротта.
Эслатиб ўтамиз, Роналду Евро-2020 вақтида кадрдан «кока-қола»ни намойишкорона олиб ташлагани ва одамларни газсиз сув ичишга чақиргани билан ёдда қолганди.