АҚШ олимлари Аляскада тахминан 40 минг йил аввал музлаган «қадимий ҳаёт»ни уйғотишди

АҚШ олимлари Аляскада тахминан 40 минг йил аввал музлаган «қадимий ҳаёт»ни уйғотишди

Улар 106 метр узунликдаги тадқиқот туннелидаги музлик даври мамонтларининг қолдиқлари бўлган қоядан микроб намуналарини йиғишди.

Лабораторияда бактериялар аста-секин 12 ° C га қадар иситилди ва қўшимчасига дейтерий билан «насосланди». Натижада улар ҳаётга қайтишди, ўсишни ва колонияларни шакллантиришни бошлашди.

Тадқиқотчиларнинг таъкидлашларича, бу бактериялар «катта эҳтимол» одамларга юқмайди, лекин уларни барибир ёпиқ камераларда сақлашмоқда. Улар устидаги кейинги тажрибалар эса ҳатто янги дориларни яратишга ҳам ёрдам бериши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: