Германияда Хитойнинг Теmu онлайн-савдо платформасига қарши махсус текширув ўтказилади

Бу ҳақда DW хабар бермоқда.
Германия Федерал рақобатни назорат қилиш идораси компанияни “Германия бозорида сотувчиларга нарх белгилаш борасида бажариш қийин бўлган талаблар қўйган бўлиши мумкин” дея гумон қилмоқда. Шу сабабли махсус текширув ўтказилади.
Хитойда ташкил этилган Теmu онлайн-ритейлери харидорларни ниҳоятда арзон таклифлар билан жалб қилмоқда ва Европа Иттифоқи давлатларида ҳам машҳур ҳисобланади. Европада Теmu’дан ҳар ойда 100 миллиондан ортиқ инсон фойдаланади. Тахминан бир йил аввал платформа Германиядан бўлган сотувчилар учун ҳам очилган эди.
Шу билан бирга, Брюсселда Теmu’га нисбатан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва онлайн-платформалар учун Европа Иттифоқи қонунларини бузганлик эҳтимоли бўйича тергов олиб борилмоқда.