ҲАМАС Исроилдан ўз етакчиларини озод қилишни талаб қилди

ҲАМАС Фаластин миллий ҳаракатининг тимсолига айланган 250 нафар фаластинлик маҳбуслар, жумладан Марван Баргути, Аҳмад Саодат, Иброҳим Ҳамед, Аббос ал-Саййид ва Абдулла Баргутийни озод қилишни талаб қилди.
– Марван Баргути – Ғарбий Соҳилдаги Фатҳ етакчиси. “Фаластин интифадасининг отаси” беш умрлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
– Аҳмад Саадат – Фаластинни озод қилиш халқ фронти (ПФЛП) Бош котиби. Исроил уни 2001 йилда Исроил туризм вазири Реҳавам Зеевига суиқасд уюштирганликда айблаб, 30 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилган.
– Иброҳим Ҳамед – Иккинчи Интифада пайтида Ғарбий Соҳилдаги Иззадин ал-Қассам бригадалари қўмондони. ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти раҳбари 2006 йилнинг май ойида Рамаллоҳда ҳибсга олиниб, 54 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
– Аббос ал-Саййид – ҲАМАС ҳаракатининг Тулкаримлик етакчиси. У портлашлар уюштирганликда айбланиб, 35 умрбод қамоқ жазосини ўтамоқда: 2001 йилда Шарон савдо марказидаги портлаш ва 2002 йилда Нетаниядаги Парк меҳмонхонасидаги портлашларда айбланган
– Абдулла Баргути – Ғарбий Соҳилдаги Иззад-Дин ал-Қассам бригадаларининг собиқ раҳбари. 2004 йилда Исроил ҳарбий суди уни 2001 ва 2002 йиллардаги қатор терактларда қўлланилган портловчи қурилмаларни ишлаб чиқаргани учун 67 умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилган.