Текин кўмир! Бостир,олдинг қиш!!! (видео)

Яна шундай текини келадими йўқми, ҳеч ким билмайди. Бир келиб қолибди. Олиб қол. Қишда мазза қилиб ёқасан. Қопинга икки қўллаб, керак бўлса оёқларинг билан ҳам сол. Шунда ҳаммадан кўп оласан. Шунда сени печинг бошқалариникидан кўпроқ ёнади. Шунда сени уйинг иссиқ бўлади. Бостир! Босс!!! Сен йигирма биринчи асрда эмас, энди бешинчи асрда яшаяпсан! Ўзи асрни нима аҳамияти бор?! Аср келиб уйингни истиб қўярмиди?! Босс!!!
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани. Шу кунлар!..