Россия ҳужумлари Киевни чироқсиз қолдирди

Россия ҳужумлари Киевни чироқсиз қолдирди

Россия кечаси Киевга ракета ва дрон билан ҳужум қилди. Натижада пойтахтнинг катта қисмида электр таъминоти узилди, тўққиз киши жароҳат олди. Айрим туманларда сув ҳам вақтинча ўчди.

Запорижье вилоятида дрон зарбаси оқибатида етти ёшли бола ҳалок бўлди, уч киши жароҳатланди. Вилоят раҳбарининг айтишича, шаҳарга кучли ҳужумлар уюштирилган.

Сўнгги ҳафталарда Россия Украина энергетика объектларига зарбаларни кучайтирмоқда. Президент Владимир Зеленский Ғарб давлатларини ҳаво мудофааси тизимларини тезда етказиб беришга чақирди.

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Киевда уй-жойлар ва энергетика иншоотларига зарар етган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: