ЖЧ-2026’нинг асосий даъвогарлари айтилди

Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолиблиги учун номзодларни айтди.
«Испания, Франция ва Аргентина – даъвогарлар.
Бразилияни қўшиш мумкин. Улар қайтишмоқда ва, эҳтимол, ҳозир улар яхши формада эмасдирлар, лекин уларда ажойиб ўйинчилар бор, энди эса ажойиб мураббий ҳам бор. Бразилиянинг тарихи ва таъсири бор,» – деди «Ливерпуль» ва Аргентина хавбеки.