Ўзбекистонлик таниқли шоу бизнес вакили ММАда дебют қилади

Ўзбекистонлик таниқли шоу бизнес вакили ММАда дебют қилади

19 октябрь куни Қозоғистоннинг Туркистон шаҳридаги Karavay Saran Arena мажмуасида ММА бўйича Alash Pride 113 турнири ўтказилади.

Эътиборлиси, турнирда ўзбекистонлик санъаткор, сўз устаси Элмурод Ҳақназаровнинг ҳам иштирок этиши маълум бўлди. Турнир учун чиқарилган расмий постердан шу нарса кўриниб турибдики, бу шунчаки сўз устаси сифатидаги иштирок бўлмайди.

Фарғоналик 38 ёшли Ҳақназаров учун бу аралаш якка курашдаги дебют жанги бўлади ва у россиялик Максим Силенкога қарши октагонга чиқади. Ҳамюртимиз бир неча ойдан бери профессионал тарзда эркин кураш билан шуғулланиб келяпти.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: