Проф боксда ўзбекча дерби

Проф боксда ўзбекча дерби

Хабар берганимиздек, 14 ноябрь куни Тошкентдаги «Ҳумо арена» мажмуасида йирик проф бокс оқшоми ўтказилади.

Мусобақада ҳаваскор боксда Жаҳон чемпионати совриндори Аълохон Абдуллаев рингга чиқиши эълон қилинганди. Lift Promotions ва Matchroom Boxing ҳамкорлигида ташкил этиладиган турнирда Аълохонга бошқа бир ҳамюртимиз Суҳроб Қаюмов рақиб бўлади.

Маълумот учун, 22 яшар Аълохон Абдуллаев проф фаолияти давомида 4 та жанг ўтказиб, 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Суҳроб Қаюмов ҳисобида эса 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият бор.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: