“Sputnik Azerbaijan” агентлиги раҳбарига нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди

“Sputnik Azerbaijan” агентлиги раҳбарига нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғи билан алмаштирилди

Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавихга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. Бу ҳақда “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи бош директори Дмитрий Киселёв маълум қилди.

“Sputnik Озарбайжон раҳбари Игорь Картавихга нисбатан эҳтиёт чораси уй қамоғига ўзгартирилди. У ҳозир Бокуда”, – деди Киселёв.

Эслатиб ўтамиз, 30 июн куни Озарбайжон ҳукумати “Россия сегодня” таркибига кирувчи Озарбайжондаги Sputnik агентлигининг етти ходимини асоссиз қўлга олган эди.

Sputnik Озарбайжон таҳририяти раҳбари Игорь Картавих ва бош муҳаррири Евгений Белоусов тўрт ойга ҳибсга олинганди.

“Россия сегодня” медиа гуруҳи Озарбайжон ҳукуматини ўз ходимларини озод қилишга ва номақбул вазиятни зудлик билан тартибга солишга чақирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: