Гризманн тарихдаги энг яхши футболчини танлади

Антуан Гризманн Зинедин Зиданни тарихдаги энг яхши футболчи деб ҳисоблайди.
«Атлетико» ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси стример Ибай Лянос билан суҳбатда ҳамюртини биринчи ўринга қўйди.
Лионель Месси иккинчи, ундан кейинги ўринларни Диего Марадона, Йохан Кройфф ва Девид Бекхэм эгаллади.