Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайта очмоқда

Ҳиндистон Афғонистондаги элчихонасини қайта очмоқда

Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманям Жайшанкар Афғонистон вазири Амир Хон Муттақий билан учрашувда мамлакат Кобулда элчихонасини қайта очишини маълум қилди. Бу ҳақда маълумот Ҳиндистон ТИВ расмий сайтида эълон қилинган.

«Бугун Кобулдаги техник миссия мақоми Ҳиндистон элчихонаси даражасига кўтарилганини эълон қилишдан мамнунман,» – деди Жайшанкар.

У Деҳли Афғонистон суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишонтирди. Унинг қўшимча қилишича, мамлакатлар ўртасидаги яқин ҳамкорлик Афғонистоннинг ривожланишига ҳам, минтақавий барқарорликка ҳам ҳисса қўшади

Май ойида Покистон Афғонистон билан муносабатлар даражасини ошириш ва Кобулга элчи тайинлашга қарор қилди. Бунгача Кобулга Хитой, БАА ва Ўзбекистон элчилари тайинланганди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: