Мерц Мисрда Ғазо бўйича келишувни имзолаш маросимида иштирок этади

Мерц Мисрда Ғазо бўйича келишувни имзолаш маросимида иштирок этади

Германия канцлери 13 октябрда Ғазо секторида отишмани тўхтатиш бўйича келишув имзоланиши муносабати билан Мисрга ташриф буюришни режалаштирмоқда.

Маросимда шунингдек, АҚШ раҳбари Доналд Трамп, Британия Бош вазири Кир Стармер, Франция Президенти Эммануэл Макрон ва Италия Бош вазири Жоржия Мелони иштирок этиши кутилмоқда.

Шанба куни ОАВ Германия канцлери Фридрих Мерц душанба куни бўлиб ўтадиган саммитда иштирок этиш таклифини «миннатдорчилик билан қабул қилгани» ҳақида хабар берди.

Шунингдек, Мерц Миср президенти ас-Сиси билан телефон орқали мулоқот қилиб, унга «Ғазодаги урушни тўхтатишда воситачилик қилгани» учун миннатдорчилик билдирди ва унинг тинчлик музокаралари етакчиси сифатидаги ролини юқори баҳолади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: