Петербургда қаровсиз қолган олти нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Петербургда қаровсиз қолган олти нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистондан келган ишчи гуруҳ 10 кун давомида барча керакли ҳужжатларни йиғди. Ота-она қарамоғисиз қолган болалар Санкт-Петербургдаги вояга етмаганлар учун ижтимоий реабилитация марказлари ва болалар учун «Транзит» ижтимоий бошпанасига етказилди.

Вояга етмаган болалардан бири уч йилдан бери онасидан айро тарзда, отаси билан яшаб келган. Отаси уни онасидан ноқонуний равишда олиб қўйган. Боланинг оиласи унинг ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган ижтимоий ноқулай муҳитни бошдан кечирган.

Бош консулхона ходимлари ва мутасадди ташкилотлар ходимлари боланинг яшаш жойида бўлиб, вояга етмаган фуқарони Ўзбекистонга қайтариш чораларини кўрди.

Ўзбекистон Бош консулхона томонидан Россия ҳудудларида қаровсиз қолган олти нафар боланинг ватанга қайтиши учун тегишли гувоҳномалар расмийлаштирилди. Дипломатлар уларни Санкт-Петербург-Тошкент авиарейси билан Ўзбекистонга кузатиб қўйди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: