Сурияда 6та янги валюта муомалага чиқарилади

Сурияда миллий валюта модернизация қилиниб, тасвирлар ва рамзлар бўлмаган олтита янги турдаги банкнотлар серияси муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Сурия Марказий банки раиси Абдулқодир Хусарие САНАга берган интервьюсида хабар берди.
Хусариега кўра, янги банкнотлар турли ўлчамларда – кичик, ўрта ва йирик шаклларда бўлади. Сурия миллий валютасини замонавийлаштириш доирасида тасвирлар ва рамзларсиз олтита янги банкнота серияси чиқарилади.
“Янги банкноталар уларни текширишни осонлаштирадиган тарзда ишлаб чиқилган ва халқаро стандартларга мос келади”, — дейилади хабарда.
Босиб чиқариш ва тарқатиш жараёни якунлангач, банкноталар ҳақидаги барча тафсилотлар эълон қилинади. Марказий банк раҳбарининг таъкидлашича, янги банкноталар муомаладаги эскирган пулларнинг ўрнини эгаллайди, бироқ умумий пул массасини оширмайди.