Археологлар муҳим кашфиёт қилишди

Археологлар муҳим кашфиёт қилишди

Синай ярим оролининг шимолида Янги қироллик даврига (милоддан аввалги 1550-1069) оид ҳарбий қалъа топилди, деб хабар берди Миср туризм вазирлиги.

Бу мамлакатни Осиё билан боғлаган қадимий йўлнинг асосий жойларидан биридир. Олимлар аллақачон жанубий деворнинг узунлиги 105 метр ва эни 2,5 метр бўлган қисмини, 11 та мудофаа минораси, кулолчилик буюмлари ва фиръавн Тутмос I муҳри туширилган идиш тутқичини топдилар.

Энди тадқиқотчилар ушбу ҳудуддаги тахминан 8000 квадрат метр майдонни эгаллаган порт қолдиқларини топишга умид қилмоқдалар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: