«Ғазода ёрдам юк машиналаримиз манзилга етмоқда»

«Ғазода ёрдам юк машиналаримиз манзилга етмоқда»

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Трабзонда қуриб битказилган бир қатор лойиҳаларнинг очилиш маросимида маълум қилди.

“Бизнинг яқин атрофимиз тарихий бурилишларни бошдан кечирмоқда. Минтақамизда содир бўлаётган воқеалар туфайли янги дунё тартиби шаклланмоқда”, — деди Эрдоған.

Давлат раҳбари Россия ва Украина ўртасидаги уруш тўрт йилдан бери давом этаётганини эслаб, бу можаро наfaқат минтақада, балки бутун дунёда хавотир ва беқарорликни кучайтираётганини қайд этди.

“Ҳар икки давлат билан мулоқотни давом эттиряпмиз. Бу урушда фақат қон савдогарлари ютмоқда, халқ эса ютқазмоқда. Туркия тўқнашувни тўхтатиш учун қўлидан келганини қилишга тайёр”, — деди Туркия президенти.

Эрдоған, шунингдек, Ғазодаги вазиятга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, икки йиллик фожиалардан сўнг барқарор тинчлик сари биринчи амалий қадам ташланди.

“Ғазодаги биродарларимиз узоқ йиллар ичида илк бор енгил нафас олишди. Болалар яна табассум қилмоқда, гуманитар ёрдам оқими ортди. Овқат ва дори-дармон ортилган юк машиналаримиз аллақачон Ғазога етиб борди. Ғазо тезда тикланиши керак. Совуқ тушмасидан олдин биродарларимиз чодирларда қолиб кетмаслиги лозим”, — дея якунлади Эрдоған.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: