Криптобизнесмен Константин Ганич ўз жонига қасд қилдими?

Криптобизнесмен Константин Ганич ўз жонига қасд қилдими?

Трампнинг савдо урушининг янги босқичи жаҳон фонд ва крипто бозорларига қаттиқ зарба берди.

АҚШ президенти Пекиннинг нодир металлар экспортини чеклашга уринишига жавобан Хитойдан импорт қилинадиган маҳсулотлар учун тарифлар оширилишини ва бошқа савдо чораларини эълон қилди.

Трампнинг сўзлари туфайли биргина АҚШ фонд бозори 1,65 трлн доллар йўқотди. Буни фалокат деб бўлмайди, аммо криптобозорнинг реакцияси кутилмаганда анча жазавали бўлди.

Масалан, Киевда ўзининг ҳашаматли суперкарларидан бирида Украинада машҳур бўлган криптобизнесмен – 32 ёшли Константин Ганич (Костя Кудо) ўз жонига қасд қилди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, у криптовалюталарга нафақат ўз пулларини, балки унга ишонган одамларнинг катта миқдордаги маблағларини ҳам киритган, бироқ фойда ўрнига зарар кўрган.

Ганичнинг ўлимини унинг телеграм канали ҳам тасдиқлади: «Константин Кудо фожиали тарзда вафот этди. Сабаблари тергов томонидан аниқланади.»

Украина полицияси «қасддан одам ўлдириш» моддаси бўйича «ўз жонига қасд қилиш» белгиси билан иш қўзғатди.

Қайд этилишича, 10 октябрдан 11 октябрга ўтар кечаси АҚШнинг кўплаб йирик компаниялари акциялари, шунингдек, деярли барча криптовалюталар қулаган. Insider УА Телеграм-канали маълумотларига кўра, Кудо камида 30 миллион долларлик пулларини йўқотиши мумкин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: