Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга ютқазди

Ўзбекистон терма жамоаси Уругвайга ютқазди

Ўзбекистон ва Уругвай миллий жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви якунланди. Баҳсда Жанубий америкаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўйиндаги барча голлар иккинчи бўлимда киритилди. 51-дақиқада Факундо Торрес ҳисобни очди, 60-дақиқада Хуан Санабрия орадаги фарқни иккитага оширди. 82-дақиқада Русланбек Жиянов жамоамизнинг ягона жавоб голини киритди.

Ўртоқлик учрашуви
13 октябрь, 17:45, «Hang Jebat»
Ўзбекистон – Уругвай – 1:2
Голлар: Ф.Торрес – 51 (0:1), Х.Санабрия – 60 (0:2), Р. Жиянов (1:2).

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: