Тошкентда 4-синф қиз бир нечта синфдош ўғил болалар томонидан калтакланди

Пойтахт ММТ бошқармаси ҳодиса 20 сентябрь куни 300-сонли мактабда содир бўлганини тасдиқлади.
Маълумотга кўра, дарсдан сўнг ўқувчилар ўртасида баҳс чиқиб, у жанжалга айланган ва натижада қизга нисбатан зўравонлик содир этилган.
Мактаб маъмурияти бу ҳақда профилактика инспектори ва психологга хабар берган. Ҳозирда ўқувчиларнинг ота-оналарига чора кўрилмоқда.