Ернинг икки ярим шарида жойлашган стадион ҳақида биласизми?

Ернинг икки ярим шарида жойлашган стадион ҳақида биласизми?

Бразилия шимолидаги Макапа шаҳрида машҳур футбол стадиони бор. Бу стадион рекордчи ёки бирон бир муҳим воқеа учун эътиборга лойиқ эмас, лекин унинг футбол майдони дунёдаги энг ноодатий ҳисобланади.

1990 йилда очилган ушбу стадион шундай лойиҳалаштирилганки, ярим йўл (майдон маркази) айнан экватор бўйлаб ўтади, яъни ўйин давомида иккала жамоа ҳам турли ярим шарларда ўйнайди.

Ушбу стадионнинг расмий номи – “Estadio Milton Korrea” бўлса ҳам, ҳамма уни “Zeran” («Катта ноль») деб атайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: