АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади

АҚШ, Миср, Қатар ва Туркия Ғазо секторидаги урушни тўхтатиш тўғрисидаги битимни имзолади

Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.

Ҳужжат 13 октябр куни Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида имзоланди. Доналд Трамп 13 октябрни «Яқин Шарқ учун ниҳоят тинчлик келтирган буюк кун» деб атади.

«Биз кўплаб қоидалар, низомлар ва бошқа кўп нарсаларни ўз ичига олган ҳужжатни имзоламоқчимиз – у жуда кенг қамровли. Бугун биз нишонлаётган бурилиш воқеаси Ғазодаги урушнинг тугашидан ҳам муҳимроқдир. Худо хоҳласа, бу бутун Яқин Шарқ учун янги даврнинг бошланиши бўлади», — деди АҚШ президенти.

«Бу кунга етиб келиш учун бизга 3 минг йил керак бўлди, тасаввур қиляпсизми? Ва бу келишув амалда бўлади,» деб таъкидлаб ўтди Трамп ҳужжат имзолангандан кейин.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: