Instagram’да ўсмирлар хавфсизлиги

Меtа Instagram’да 18 ёшгача фойдаланувчилар учун PG-13 фильмларга ўхшаш фильтрлар жорий қилди. Энди улар оғир сўзлар, хавфли ҳаракатлар ёки катталар учун мўлжалланган постларни кўра олмайди.
Янги қоидалар сунъий интеллект воситаларига ҳам тааллуқли. Ўсмирлар автоматик PG-13 созламалари билан ҳимояланади, ота-оналар эса назоратни кучайтириши мумкин.
Меtа аввал ҳам ўсмирларни ҳимоя қилувчи чораларни кучайтирган, жумладан ўзини ўлдириш мавзуларини чеклаш.
Янги созламалар АҚШ, Буюк Британия, Австралия ва Канадада жорий этилади ва йил охиригача бутун дунёда ишга туширилади.