Қария Левандовскини А Серия гранди ўз сафига қўшиб олмоқчи

Қария Левандовскини А Серия гранди ўз сафига қўшиб олмоқчи

Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски «Барселона» билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда, унинг тўрт йиллик шартномаси якунланмоқда ва у узайтирилмайди. Польшалик аллақачон Саудия Арабистони ва бошқа арабларнинг таклифларини рад этиб, яна камида икки йил Европада юқори савияда ўйнашни истаётганини маълум қилган.

Унинг хизматига Италиянинг «Милан» клуби қизиқиш билдирмоқда, клуб спорт директори Игли Таре ва форвард атрофидагилар ўртасидаги алоқалар аллақачон ўрнатилган, бироқ Италия томони Робертга унинг ҳозирги 13 миллион евро маошини бир мавсум учун тўлашга тайёр эмас. «Милан»да ўйнаш учун Роберт талабини яхшигина пасайтиришига тўғри келади, дея аниқлик киритади Pianetamilan.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: