Хитойда Xiaomi SU7 автомобили ЙТҲдан сўнг ёниб кетди

Хитойнинг ғарбидаги энг йирик шаҳар – Ченду шаҳрининг Тянфу шоҳкўчасида Xiaomi SU7 Ultra электромобили иштирокида юқори тезликда содир бўлган авария кучли ёнғинга айланди.
Энг ачинарлиси, «авария»дан сўнг машинанинг электрон тизими автоматик тарзда эшикларни қулфлаб қўйган.
Шу сабаб ҳайдовчи машинадан чиқолмай, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Фожиадан сўнг Xiaomi акциялари қарийб 9% арзонлашган. Шу билан бирга, айрим экспертлар муаммо электроникада эмас, балки инсон омилида бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда.