Афғонистон тадбиркорлари учун Ўзбекистон бизнес визаларини олиш соддалаштирилиши мумкин

Бу масала Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов ва Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) раиси ўринбосари Ариян Азимий учрашувида муҳокама қилинди.
Учрашувда қуйидаги ташаббуслар ҳам илгари сурилди:
🔸Тошкентда ACCI ваколатхонасини очиш;
🔸Афғонистон тадбиркорлари учун бизнес визаларини соддалаштириш ва таклифнома олиш жараёнини енгиллаштириш;
🔸Термиз портида юк ташиш жараёнларини тезлаштириш ва божхона тартибларини оптималлаштириш;
🔸ҳар йили Кобул ва Тошкент (ёки Мозори-Шариф ва Термиз)да қўшма савдо кўргазмалари ўтказиш.