Шу ароқни ўйлаб топганни уйи куйсин!..

Шу ароқни ўйлаб топганни уйи куйсин!..

                                   АМАКИ ЖИЯНИНИ ЎЛДИРИБ БЕТОНЛАБ КЎМВОРДИ
Учқўрғон туманида фуқаро Деҳқонов Илҳомжон Ғаниевич ўз жиянини бўғиб ўлдириб, кўмиб, сўнг устидан бетон шағал қоришмасини қуйди.
Амаки жиянининг уйида қурилиш-таъмирлаш ишлари билан шуғулланиб келган. Бир сафар иш ҳақи ўрнига ароқ олиб беришни сўраган.
Ароқ ичиб кайфи тароқ бўлган амаки жияни билан жанжаллашиб унга ҳужум қилди. Мастнинг девона кучи бўлади.
Амаки жиянини ерга онтариб бўғиб ўлдирди ва қазилган чуқурга кўмиб устидан бетон шағал билан текислаб юборди.
Жияннинг кийимларини майда-майда қилиб кесиб уйга олиб келиб ёқворди.
Ўлик орадан анча вақт ўтиб, чириб бошлаганда топилди. Учқўрғон туман суди қотил амакини 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Дўстларингизга ҳам юборинг: