SpaceX Ой ва Марс учун синов парвозини амалга оширди

SpaceX Ой ва Марс учун синов парвозини амалга оширди

SpaceX’нинг Ой ва Марс миссиялари қандай кетяпти?, деб Uz24.uz хабар берди.

13 октябрь, душанба куни SpaceX ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилишича, компания Starship прототипи ракетасининг 11-синов парвозини муваффақиятли якунлаган.

Ракета прототипи Техасдаги Старбасе учириш майдонидан маҳаллий вақт билан 18:24 (Москва вақти билан 2:24) да осмонга кўтарилган.

Starship космосга учирилгач, Super Heavy кучайтиргичи ҳавога кўтарилганидан тахминан 10 дақиқа ўтиб, Мексика кўрфазига қайтган.

Парвоз давомида Starlink сунъий йўлдош макетлари ҳам орбитага чиқарилгани маълум қилинган. Бу парвоз — Ой ва Марсга бағишланган миссиялар учун қўшимча функцияларни синовдан ўтказиш олдидаги сўнгги тест бўлган.

Starship, Super Heavy билан бирга 123 метр баландликда бўлиб, тарихдаги энг катта ва энг кучли космик ракета ҳисобланади.

SpaceX мазкур ракетани қайта фойдаланишга яроқли ҳолатда ишлаб чиқишни мақсад қилган, бундай ёндашув космик парвозлар харажатини сезиларли даражада камайтиради.

Илон Маскнинг режаларига кўра, Starship 2026 йилда Марсга парвоз қилиши, шунингдек НАСАнинг Ойға қаратилган бошқариладиган миссияларида ҳам иштирок этиши кўзда тутилган.

Starship синовлари 2023 йилдан бери давом этмоқда ва яқин келажакда янги босқичларга ўтиши кутилмоқда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: