Хабиб Нурмагомедов Ўзбекистонга келди

ИИВга кўра, UFC чемпиони мамлакатга аралаш жанг санъати (MMA) ривожи билан танишиш учун ташриф буюрган.
Нурмагомедовнинг айтишича, Ўзбекистон боксда дунёда етакчи бўлиб, агар ёшларга MMA йўналишида ҳам шароит яратилса, улар ҳам жаҳондаги энг кучли спортчилар қаторида бўлади.
Айни пайтда спортчининг ўзбекистонлик мураббийлар ва ёш спортчилар билан учрашуви режалаштирилган.