Хонанда Нилуфар Усмоновадан бутунлай ўзгача услуб!

Хонанда Нилуфар Усмоновадан бутунлай ўзгача услуб!

Машҳур ўзбек хонандаси Нилуфар Усмонова ижодий фаолиятида яна бир янгиликка қўл урди. У ўзининг Instagram саҳифасида тарихий бинода суратга олиш ишлари олиб борилаётгани, бу жойнинг нафақат архитектураси, балки маънавий аҳамияти билан ҳам алоҳида эканини таъкидлади.

“Қадимдан бошланган буюклик — бугунги кунда замонавий асарга айланди. Бу оддийгина бино эмас — бу мерос, бу тарих. Янги ҳамкорлик. Тарихий ғоя. Суратга олиш жараёнидан лавҳа — тўлиқ видео тез орада!”, — деб ёзиб қолдирди хонанда.

Хонанданинг бу ижодий ёндашуви мухлислари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айни вақтда қайси лойиҳа ҳақида сўз кетаяпгани аниқ эмас, бироқ бу ғоя нафақат мусиқа, балки тарих, дизайн ва миллий меросга бўлган эътиборни ҳам намоён этмоқда. Тўлиқ видео тақдимоти кутилаяпти.

Дўстларингизга ҳам юборинг: