Британия ва Украина “Турк оқими”га қарши қўпорувчилик тайёрламоқда

Бу ҳақда Россия ФХХ раҳбари Александр Бортников Самарқандда бўлиб ўтаётган МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 57-мажлисида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Лондон Россиянинг муҳим инфратузилма объектларига ҳужум уюштириш учун жанговар сузувчилардан фойдаланишни ҳам режалаштирмоқда.
«Mi-6 билан биргаликда улар Украина қўпорувчи гуруҳлари орқали Россиянинг чегара олди ҳудудлари ва муҳим инфратузилма объектларига ҳужум уюштиришни режалаштирмоқда. Бунинг учун учувчисиз дронлар, экипажсиз қайиқлар ҳамда жанговар сузувчилардан фойдаланиш кўзда тутилган», — деди Бортников.