Instagram вояга етмаганлар учун янги чекловлар жорий қилмоқчи

Instagram вояга етмаганлар учун янги чекловлар жорий қилмоқда. Бу ҳақда TechCrunch нашри хабар берди.
Унга кўра, эндиликда 18 ёшдан кичик фойдаланувчилар PG-13 рейтингига мос контентни кўради.
Бунда улар ҳаддан ташқари зўравонлик, жинсий яланғочлик ва гиёҳвандлик саҳналари каби мавзулардан қочиб, фақат ПГ-13 рейтингига мос келадиган контентни кўради.
18 ёшдан кичик фойдаланувчилар ота-онаси ёки васийларининг аниқ рухсатисиз бу созламани ўзгартира олмайди.
Instagram, шунингдек, “Чекланган контент” номли янада қатъийроқ контент фильтрини жорий этмоқда. Бу фильтр ўсмирларга мазкур созлама ёқилган постларни кўриш ва уларга изоҳ қолдиришга йўл қўймайди.
ПГ-13 — Америка кино ассоциацияси томонидан фильмларни баҳолаш учун қўлланилади. Бу рейтинг 13 ёшгача бўлган болалар учун номуносиб деб топилиши мумкин бўлган мазмунли фильмлар учун берилади. Бундай фильмларда яланғочлик ва зўравонлик кўрсатилмайди, аммо “жинсий алоқага оид сўзлар” ва “гиёҳванд моддалар билан боғлиқ аниқ бўлмаган эпизодлар” мавжуд бўлиши мумкин.