Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчилар сони қанчалигини биласизми?

2025 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 90 ва ундан катта ёшдаги аҳоли сони 18 915 нафарни ташкил этди.
Бу ҳақда «Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти маълум қилди.
Шаҳар жойларида узоқ умр кўрувчилар сони қишлоқларга қараганда кўпчиликни ташкил этади
шаҳарда – 56,5 фоиз,
қишлоқда – 43,5 фоиз.
Узоқ умр кўрувчиларнинг учдан икки қисмини:
66,3 фоиз аёллар,
қолган 34,6 фоизини эркаклар ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида узоқ умр кўрувчилар сони:
Фарғона вилояти (2582 нафар),
Тошкент шаҳри (2155 нафар),
Қашқадарё вилояти (2011 нафар),
Сурхондарё вилояти (1799 нафар),
Тошкент вилоятида (1740 нафар) юқори.
Демографик прогнозларга кўра, яқин келажакда Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчилар сони мунтазам ошиб боради ҳамда 2030 йилда – 44 016, 2040 йилда – 93 971 нафарни ташкил этади.
Бу ўсишнинг асосий сабаби 1935–1950 йилларда туғилган авлоднинг узоқ умр кўрувчи ёшга кириши билан изоҳланади.
Ушбу йилларда туғилиш кўрсаткичлари жуда юқори бўлган (36,6–30,9 промилле).
Шу билан бирга, Ўзбекистонда умр кўриш давомийлигининг ортиши ҳам узоқ умр кўрувчилар сонининг кўпайишини таъминламоқда. Жумладан, 2010 йилда республикада туғилишда кутилаётган ҳаёт давомийлиги 73,0 ёшни, 2024 йилга келиб эса 75,1 ёшни ташкил этган.
«Оила ва гендер» илмий-тадқиқот институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, узоқ умр кўришнинг энг муҳим ижтимоий омили – ижтимоий фаоллик ҳисобланади.
Респондентларнинг 76,3 фоизи фаол ижтимоий ҳаёт тарзи инсонни руҳан ва жисмонан соғлом сақлашини таъкидлади. Бу тенденция аёллар (76,4 фоиз) ва эркаклар (76,0 фоиз) ўртасида деярли бир хил даражада намоён бўлди.
Генетик омиллар ҳам аҳамиятли бўлиб, респондентларнинг 38,8 фоизи уларнинг оилаларида узоқ умр кўрувчилар кўплиги уларнинг узоқ умр кўришига туртки бўлган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистонда узоқ умр кўрувчилар сонининг йил сайин ортиб бориши соғлом турмуш тарзи, ижтимоий фаоллик ва оилавий муносабатларнинг барқарорлигини ҳам кўрсатади.