Самарқандда МДҲ давлатлари хавфсизлик органлари ва махсус хизматлари раҳбарлари кенгашининг 57-мажлиси бошланди

Мажлис аввалида Шавкат Мирзиёевнинг иштирокчиларга йўллаган табрик сўзи ўқиб эшиттирилди.
Президент ўз мурожаатида терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмаси, уюшган жиноятчилик ва кибержиноятчиликка қарши курашишда ҳамкорликни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Афғонистондаги беқарор вазият ва халқаро террорчи гуруҳлар фаолияти минтақавий хавфсизликка таҳдид солаётгани қайд этилди.