Европа комиссияси Gucci, Chloé ва Loeweни жаримага тортди

Европа комиссияси Gucci, Chloé ва Loeweни жаримага тортди

Учта таниқли бренд ЕКнинг монополияга қарши қоидаларини йиллар давомида бузганликда айбланмоқда, деб хабар беради DW.

“Ҳар учала компания ушбу брендларни сотувчи мустақил дўконлар ва онлайн платформаларнинг тижорат сиёсатига аралашди”, – дейилади Европа Комиссияси (ЕК) 14 октябрь, сешанба куни эълон қилинган баёнотда.

Компаниялар регуляторнинг қарорига рози бўлди.

Энг катта жарима — 120 миллион евро — Франциянинг Kering конгломерати таркибига кирувчи Gucci компаниясига солинган. Франциянинг Chloé мода уйи 20 миллион евро, испан бренди Loewe эса тахминан 18 миллион евро тўлашга мажбур бўлди. Кўрсатилган миқдорлар камайтирилди, чунки уч компания ҳам тергов давомида ҳамкорлик қилган, деб таъкидлади Еврокомиссия.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: