Ҳар тўртинчи одам ҳали-ҳануз хавфсиз ичимлик сувисиз қолмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва UNICEF маълумотларига кўра, 2024 йилда дунё бўйича 2,1 миллиардга яқин инсон хавфсиз ичимлик сувига эга эмас. Бу ҳолат миллионлаб одамларни касалликлар хавфига дучор этиб, жамиятдан узилиб қолишга олиб келмоқда.
Сахарадан жанубдаги Африкада вазият айниқса оғир — Марказий Африка Республикаси ва Чадда аҳолининг 93 фоизи хавфсиз сув манбаларига эга эмас. ЖССТ таърифига кўра, “хавфсиз бошқарилган ичимлик суви” — бу аҳоли уйлари яқинида жойлашган, доимий равишда мавжуд ва биологик ҳамда кимёвий ифлосланишдан ҳоли бўлган такомиллаштирилган сув манбасидир.
Осиёда ҳам муаммо жиддий: Индонезияда 69,5%, Покистонда 55%, Филиппинда 51,5% аҳоли тоза сувсиз яшаб келмоқда. Мексикада бу кўрсаткич 57%, Албанияда эса 29% ташкил этган.
ЖССТ ва UNICEF таъкидлашича, кам даромадли мамлакатлар, қишлоқ аҳолиси, болалар ва маҳаллий гуруҳлар хавфсиз сувга эга бўлиш имконияти бўйича жаҳон ўртача миқдоридан 38% паст даражада.
2024 йилда 31 давлат тоза ичимлик сувига эга бўлиш имкониятини таъминлаган бўлиб, бу рақам 2030 йилга қадар 38 тагача кўпайиши кутилмоқда.