Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги Трамп ва Моди ўртасида Россия нефти ҳақида суҳбат бўлганини тасдиқламади — Bloomberg

«Кеча бош вазир Нарендра Моди ва президент Доналд Трамп ўртасида қандайдир суҳбат бўлганидан менда ҳеч қандай маълумот йўқ», — деди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Рандҳир Жайсвал.
Шунингдек, Ҳиндистон ТИВ вакили Трампнинг «мамлакат Россия нефтидан воз кечади» деган сўзларига изоҳ берди.
«Ҳиндистон — нефт ва газнинг йирик импортчиси ҳисобланади. Бизнинг доимий устувор мақсадимиз беқарор энергетика шароитида ҳинд истеъмолчилари манфаатларини ҳимоя қилиш. Импорт сиёсатимиз тўлиқ шу мақсадга йўналтирилган», — деди Жайсвал.
2025 йил апрел ойида Россиядан Ҳиндистонга нефт етказиб бериш ҳажми 2023 йил майидан бери энг юқори даражага чиқиб, кунига 2,15 миллион баррелга етган. Reuters агентлиги маълумотига кўра, Россия кетма-кет учинчи йилдан бери Ҳиндистоннинг асосий нефт етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда.